Сўнгги йилларда Ўзбекистонда ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузи пасайиб кетган эди. Шу боис Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш ҳамда ўқитувчилик касбининг жамиятимиздаги нуфузини янада оширишга қаратилган «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди. Қарорга мувофиқ Ёшларни аънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Айни пайтда ўқитувчилар тоифасини ҳимоя қилиш ва янги тоифа бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги давлат
инспекцияси томонидан ҳар беш йилда бир марта пуллик асосда маълум синовга кўра амалга оширилади. Аммо оддий мутахассис ва олий тоифали ўқитувчига тўланадиган ҳақ орасидаги фарқ атиги 22 фоизни ташкил этади.
Бу ҳам бир томондан адолат мезонларига тўғри келмайди.
Президентимиз ташаббуслари асосида олий таълим тизимида тарихий ўзгаришлар бошланяпти. Янги қарор мана шу ўзгаришларга асос бўлади.
Ҳужжатнинг энг асосий мақсади – ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш. Шу вақтгача бўлган даврни таҳлил қиладиган бўлсак, афсуски, таълим тизимига, текин ишчи кучидек қараб келинган ва таълим тизими иккинчи даражага ўтиб қолган. Шу боис таълим соҳасидаги ҳар қандай ортиқча мажбурий меҳнатни йўқ қилиш, қоғозбозликни камайтириш, қўшимча педагогик юкламалар тартибга солиш ва имкон борича ўқитувчиларга шароит яратиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қарор билан ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатдан янги босқичга кўтариш, ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш мақсадида ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича
комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Шунингдек, қарорда ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда арзон уй-жойлар қуриш дастурлари асосида қурилаётган уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 25 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити сифатида бериш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури асосида педагог ходимларнинг оила аъзоларига имтиёзли кредитлар бериш, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун кредитлар бериш белгиланди.
Қарорда 2018-2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи «Ўқитувчи ва мураббийлар
хиёбонлари»ни ташкил этилиши белгиланди.

Қарорнинг яна бир ўзига хос жиҳати 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб тегишли вазирлик ва идораларга умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, мактабдан ташқари таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликни жорий этиш, жаҳондаги олий таълим муассасаларининг рейтингида 1000 талик рўйхатга кирадиган хорижий олий таълим муассасаларининг филиалларини ёки факультетларини Ўзбекистон Республикасида лицензия олмасдан ва бошқа имтиёзли шартларда ташкил этиш масаласини ўрганиб
чиқиб, илғор халқаро тажрибалар асосида таклиф киритиш топшириғи берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.