2018 йил 29 сентябр куни кафедра маъруза залида кафедра профессор ўқитувчилари ва Даволаш факультетининг 115, 118 гуруҳ талабалари иштирокида “Устоз отангдан улуғ” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Сўзга “Информатика ва биофизика” кафедраси мудири М.И.Базарбаев чиқди: “Ўкитувчилик азал – азалдан эътиборли касб ҳисобланади.  Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи – мураббийларга нисбатан бу кадар эътибор каратилмаган, эъзозланмаган. Мамлакатимизда Республика Президентининг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь «Ўкитувчи ва мураббийлар куни» умумхалк байрами сифатида нишонланиб келинмокда.

Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамҳўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуг зот – бу муаллим ва мурраббийлардир.

Азиз халқимизнинг бир нақлида: «Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, буғдой эк, ўн йил яхшилик қилмоқчи булсанг, таълим – тарбия бер» — дейилган. Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топширар эканлар. «Эти сизники,  суяги бизники» деб устозга нисбатан ишонч билдиришган”.

Сўзга ассистент И.Ш.Саидназарова чиқди:”Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу – интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутқазган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади.

Бизларнинг ҳар бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи, элнинг назаридаги биринчи муаллим

Дарҳақиқат, устоз буюклар ичра буюк зот. Зотан ал-Хоразмий, Абу Али ибн Сино, Берунийларнинг ҳам илм оламига илк тетапоялари оддий ўқитувчи, устоз кўмагида ташланган. Ўқитувчи – машъала. У ўзи ёниб, ўзгалар йўлини ёритишга умрини бағишлаган фидойи инсондир. Муаллим – матонат тимсоли. У меҳр – муҳаббат, эзгулик рамзи. Зеро, боланинг мурғак қалбига эзгулик уруғини қадаган, илмга ташналик, ота – она, Ватанга меҳр ҳиссини уйғотадиган инсон – ўқитувчидир”.

Муаллим, мураббий – мўътабар, муҳтарам зот. Уни мўътабар қилган – болаларга чексиз меҳри, муҳтарам қилган – муҳаббати.

Мактабга қадам қўйган мурғак қалблар – нихоллар муаллим меҳри, муҳаббати, махорати ила улғаядилар, дунёни танийдилар. Шу сабаб уларни эъзозлаймиз, қадрлаймиз”.

Тадбирда талабалардан Г.Захидова ва Д.Собировалар устоз ва мураббийлар ҳақида шеърлар айтишди.  Шу билан «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»га бағишланган байрам тадбири ниҳоясига етди.

Фотолавхалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.