Кафедра ташкил қилингандан буён тиббиёт коллежлари ва академик лицейлар билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан коллеж ва лицейларда очиқ дарслар, мастер класслар, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Тошкент Тиббиёт Академияси ректорининг 2016  йил 20 августдаги №72 сонли Фармойишига кўра кафедрада Тошкент вилоятидаги 5 та: Бекобод тиббиёт коллежи, Олмалиқ тиббиёт коллежи, Ангрен тиббиёт коллежи, Чирчиқ тиббиёт коллежи, Гулистон тиббиёт коллежи ва Тошкен шахридаги Олмазор тиббиёт коллежи, ТТА қошидаги академик лицей билан  ҳамкорлик режалари тузилди. Бу тиббиёт коллежларининг “Аниқ фанлар”, “Табиий фанлар”, “Умумтаълим фанлар” кафедралари билан  тузилган режалар асосида очиқ маъруза, очиқ дарс, амалий семинарлар ўтказилди. Режа асосида бу коллежларга ташриф буюрилиб, ўқув жараёнлари учун, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ишлар юзасидан керакли амалий ёрдам берилди.

Тошкент Тиббиёт Академияси ректорининг 2017 йил 19 августдаги №51 сонли  Фармойишига кўра кафедра Тошкент Тиббиёт Академияси қошидаги академик лицей билан  ҳамкорлик режаларини тузди . Режага мувофиқ кафедра фан ўқитувчилари мазкур академик лицейда турли мавзуларда очиқ дарслар ташкил қилмоқда. Ҳозирги кунда Тошкент Тиббиёт Академияси қошидаги академик лицей билан хамкорликда информатика ва физика фанларидан «Информатика ва ахборот технологиялари» ва «Физика» номли ўқув-услубий қўлланмалар тайёрланмоқда.

Хамкорлик ишларидан фотолавхалар: