Тошкент Тиббиёт Академиясида қирқ йилдан ортиқ фаолият кўрсатган, юзлаб шогирдлар етиштирган физика-математика фанлари номзоди, доцент Ислом Муллажоновни 75 йиллик таваллуд айёми муносабити билан 2018 йил 22 майда ректорат кенгашида табриклаш маросими бўлиб ўтди.

Сўзга Академия ректори Лазиз Нодирович Тўйчиев чиқиб, Ислом Муллажонов бир неча ўн йил давомида шу Олий таълим муассасасида ҳалол меҳнат қилиб, барчага ўрнак бўлгани, бир неча илмий асарлар муаллифи бўлганлигини айтиб ўтди. Ҳозирги даврда Тошкент Тиббиёт Академиясида фаолият кўрсатаётган деярли барча профессор ва ўқитучилар Ислом Муллажоновда таълим олганликлари таъкидланди.

Тадбир сўнгида Ректорат ва “Информатика ва биофизика” кафедраси ходимлари томонидан тайёрланган эсдалик совғалар топширилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.