2018 йил 12 декабрь куни соат 10:00 да Тиббий профилактика факультети Тиббий биология йўналиши 202-А гуруҳ талабалари иштирокида Информатика ва биофизика кафедрасида «Дисперцион анализ. Умумий мулохазалар. Факторларнинг градацияси ва уларнинг характери. Ноллик гипотеза» мавзусида очиқ амалий машғулот бўлиб ўтди.
Очиқ амалий дарсни кафедра ассистенти Ф.Ш.Тухтаходжаева, гурух талабаси Носиров Жуманазар олиб борди.
Дарс давомида  дисперцион  анализ ҳозирги  вақтда биологик статистиканинг асосий қисмини ташкил қилиши, дисперцион  анализнинг хусусияти айрим  факторларнинг берилган хоссага қўшаётган хиссасини аниқлашдан иборатлиги, умумий мулохазалар, факторларнинг градацияси ва уларнинг характери, ноллик гипотеза ҳақида кенг маълумотлар берилди.
Дарс давомида ассистент Ф.Ш.Тухтаходжаева ва талаба Носиров Жуманазар томонидан янги педагогик технологиялардан “ақлий ҳужум”,” мунозара”, “савол-жавоб” ва бошқа усуллар қўлланди. Очиқ амалий дарс қизиқарли ва мазмунли ўтди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.