2018 йил 27 ноябрь куни кафедра ассистенти В.Г. Махсудов “Даволаш” йўналиши 1 курс 106-гуруҳда “Терможуфтни даражалаш ва ундан термометр сифатида фойдаланишни ўрганиш” мавзусида очиқ амалий машғулот ўтказди.

Дарс ўз вақтида бошланди. Дарсда талабалар йўқлама қилинди. Талабалар билан ўзаро савол-жавоб қилиниб, ўтган дарсдаги мавзу  мустахкамланди. Мавзуни такрорлаш жараёнида талабалар билан турли ўйинли ўқитиш технологиялари, жумладан: “Венн диаграммаси”, “Кроссворд”, “Ақлий ҳужум” каби талабалар билимини фаоллаштирувчи технологиялар қўлланилди.

Сўнгра янги дарс мавзуси ва режаси талабаларга тақдим этилди. Янги мавзу анъавий ва ноанъанавий педагогик технологиялар асосида тиббиётга боғлаб ўтилди. Талабаларга терможуфтни даражалаш ва ундан термометр сифатида фойдаланиш мумкинлигини амалиётда кўрсатиб берилди ва унда талабалар ўзаро иштирок этишди. Шундан сўнг терможуфтда ҳосил бўладиган электр юритувчи куч (ЭЮК) ҳамда иккита иккала терможуфт температуралар айирмасига тўғри пропорционаллиги, Больцман доимийсига ва электрон зарядига боғлиқлигини тушунтириб берилди. Терможуфт учун Зеебек эффектига таъриф берилди. Талабалар дарсда фаол иштирок этдилар. Олинган натижалар таҳлил қилинди.

Дарс охирида ўтилган мавзу бўйича қисқа тест топшириқлари олинди ва савол-жавоб қилинди. Талабаларга ўтилган мавзу бўйича мустақил ишлар учун вазифалар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.