Президентимизнинг  2019 йил 14 сентябрдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникацияларининг жорий этилишини назорат қилиш, уларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги  Қарорига асосан юртимизда турли йўналишларда ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бугун, 22 ноябр куни ТТА “Биотиббиёт муҳандислиги, информатика ва биофизика кафедраси”га Ички Ишлар Вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги қўшма меморандум асосида талабалар ўртасида киберҳавфсизлик соҳасида тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Тошкен шаҳар ИИБ ахборот технологиялари соҳасидага жинояларга қарши кураш бўлими ходимлари капитан Ш.Э.Муҳаммадқулов, капитан Ш.Б.Худойбердиев ва катта лейтенант В.М.Атақуловлар ташриф буюрдилар. Ички ишлар ходимлари киберхавфсизликни таъминлашга  фақат тегишли давлат идоралари ва мутасаддилар зиммасидаги вазифа эмас, балки бугунги кунда ахборот технологиялари билан ишлайдиган, компьютер ёки уяли алоқа воситаларига эга бўлган ҳар бир инсон ҳисса қўшиши лозимлигини тушунтирдилар. Бунинг учун ушбу йўналишда қабул қилинаётган янги меъёрлар, тартиблар, жорий этилаётган янгиликлардан хабардор этдилар.

Тадбир давомида юртимизда қилинаётган кибержиноятлар ва уларга қарши кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида фильмлар намойиш этилди ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.