Муборак Рамазон ҳайити маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор тотиришда муҳим аҳамият касб этади. Бу қутлуғ кунларда беморларни зиёрат қилиш, кексалар холидан хабар олиш, ўтганлар ҳаққига дуо қилиб, муҳтожлар, якка-ёлғизларга байрам туҳфалари тайёрлаб уларга хурсандчилик улашиш шариатимиз кўрсатмаларидандир.
Ана шундай фарахбаш кунларда Тошкент тиббиёт академиясининг “Информатика ва биофизика” кафедраси педагоглари ва Даволаш факультети 1-босқич талабалари муқаддас анъана ва қадриятларимизга таянган ҳолда Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 100-сонли мактаб-интернатга ташриф буюриб, интернат тарбияланувчиларига хайрия тадбири ўтказишди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.