2020 йил 14 март куни “Информатика ва биофизика” кафедрасида ананавий «Ёш олимлар кунлари» талабалар илмий жамиятининг анжумани танлови ўтказилди. Кафедра мудири  М.И.Базарбаевлар сўзга чиқиб, талабаларни анъанавий ўтказилаётган “Ёш олимлар кунлари” анжуманини кафедра босқичи бошланиши билан табриклади. Талабаларга илмий ва ижодий мувоффақиятлар тилаб, анжуманни очиқ деб эълон қилишди. Шундан сўнг қуйида берилган рўйхат асосида талабалар маъруза қилишди:

  1. Розметов С. Тиббий педагогика, 101 гуруҳ талабаси. Создание электронных учебников Илмий раҳбари: М.И.Базарбаев
  2. Алланазарова А. Даволаш, 102 гуруҳ талабаси. Лазерлардан тиббиётда фойдаланиш Илмий раҳбари: И.Муллажонов
  3. Абдумуродов Ж. Даволаш, 105 гуруҳ талабаси. Биофизикани ўқитишда АКТдан фойдаланиш Илмий раҳбари: Э.Я.Эрметов
  4. Холматов Ш. Тиббий биология, 203 гуруҳ талабаси. Биофизикадан лаборатория машғулотларини ўтказишда компьютер дастурий воситалардан фойдаланиш Илмий раҳбари: А.З.Собиржонов
  5. Ўктамов Ш. Тиббий биология, 202 гуруҳ талабаси. Клеман-Дезорм усулида газ иссиқлик сиғимлари нисбатини аниқлаш Илмий раҳбари: В.Г.Махсудов
  6. Маматалиева Ч. Тиббий биология, 102 гуруҳ талабаси. Статистик кўрсаткичларга илмий ёндашув Илмий раҳбари: Ф.Ш.Тухтаходжаева
  7. Хаитов Д. Даволаш 114, гуруҳ талабаси. Позитронно-эмиссионные томографы в медицине Илмий раҳбари: У.М.Абдужабборова
  8. Абдуллаев А. Тиббий педагогика, 201 гуруҳ талабаси. Создание анимации для преподование медико-биологических дисциплин. Илмий раҳбари: Д.И.Сайфуллаева
  9. Мухаммедова Д. Тиббий педагогика, 201 гуруҳ талабаси. Разработка компьютерных программ для определения кислотно-шелочного состояния организма Илмий раҳбари: И.Б.Зупаров
  10. Худойбердиев Б. Даволаш, 105 гуруҳ талабаси. Тиббий таълимда видео дарслардан фойдаланиш Илмий раҳбари: К.Д.Латипова
  11. Хамилов А. Тиббий педагогика, 103 гуруҳ талабаси. Компьютер графикасининг дастурий таъминоти Илмий раҳбари: Б.О.Бобажанов
  12. Гавсиддинов Темур, Жамалов У. Даволаш, 123 ва 114 гуруҳ талабалари. Создание бионических протезов Илмий раҳбари: У.М.Абдужабборова

Маърузалар тинглаб бўлингандан кейин кафедра доценти И.М.Муллажонов талабаларнинг анжумандаги чиқишлари илмий тадқиқотнинг дебочаси эканлигини таъкидладилар, келгусида катта-катта илмий-амалий ва халқаро анжуманларда маърузалар қилишни ва бундан кейинги илмий фаолиятларида иштирокчиларга муваффақиятлар тиладилар. Хайъат аъзолари маърузаларни мухокама қилишди. Анжуман раиси М.И.Базарбаев маърузалар бўйича энг яхши ишларни эълон қилди ва тақдирлади.

Кафедрада ўтказилган анжуманда талабалар информатика ва биофизика йўналишларида доклад қилинганлигини эътиборга олиб, ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида ғолиб белгиланди.

Унга кўра “Биофизика” йўналиши бўйича Даволаш факультети 123, 114 гуруҳ талабалари Гавсиддинов Темур ва Жамалов Улуғбеклар анжуман  ғолиби деб эълон қилинди.

Информатика йўналиши бўйича Тиббий педагогика факультети 201 гуруҳ талабаси Абдуллаев Анвар анжуман  ғолиби деб эълон қилинди.

Юқорида қайд этилган танлов ғолиблари кафедралараро танлов босқичига тавсия қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.