2019 йил 1 май куни «Тиббий профилактика» йўналиши 1 курс 104-гуруҳда «Информатика ва биофизика» кафедраси п.ф.ф.д.(PhD)., ассистент В.Г. Махсудов томонидан «Терможуфтни даражалаш ва ундан термометр сифатида фойдаланишни ўрганиш» мавзусидаги очиқ амалий машғулоти ўтказилди. Дарсда 13 та талабадан ҳаммаси иштирок этди.

термоэлектрик конверторлар – терможуфтлар, терможуфтлар қаршилиги, шунингдек, ҳароратни ўлчашнинг энг кенг тарқалган воситаси бўлиб, ҳароратни ўлчашда термометрик усули термометрик қувват (термопак) ишининг охиригача бўлган боғлиқлигига асосланган. Иккита ҳар хил металл ўтказгичларни бирлаштирсак, айрим электронлар иссиқлик ҳаракати натижасида бир ўтказгичдан иккинчисига ўтиши натижасида битта жисмнинг температурасини иккичисига нисбатан аниқлаш мумкин бўлади. Бундай ҳаракат натижасида металл ўтказгичнинг бири мусбат, иккинчиси манфий зарядланади. Натижада ҳосил бўлган потенциаллар айирмаси ички потенциаллар айирмасига тенг бўлади. Терможуфтлар температурасини ўлчашда, иссиқлик энергиясини электр энергиясига айлантиришда, температураларни назорат қилишда ишлатилади.

Тиббиётга боғлиқлиги: Танадаги барча нуқталарнинг температурасини терможуфт ёрдамида аниқлаш мумкин. Танадаги температураларнинг ўзгаришини кузатишда терможуфтни термометр сифатида қўлланилади.

Дарс режаси саволлар кетма-кетлигида бирилди. Ҳар бир саволларнинг моҳияти кетма-кет тартиб билан очиб берилди. Мавзуни тушунтиришда талабаларнинг фаоллиги сезилиб турди. Янги мавзунинг мазмуни илмий ва методик жиҳатдан тушунарли ва равон тилда баён қилинди. Берилган саволларнинг барчасини тушунтиришга улгурилди ва мақсадга эришилди деб ҳисоблайман. Ўқув лаборатория жиҳозлари, компьютер слайдларидан ва турли педагогик дастурий воситалардан унумли фойдалана олди. Дарс жараёнида ақлий ҳужум, кластер каби метод ва технологиялардан фойдаланилди ва бунда талабаларнинг қизиқишлари ва фаолликлари ортди.

Ф О Т О Г А Л Е Р Е Я

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.