2019 йил 25 апрель куни А.З.Собиржонов томонидан Тиббий педагогика факультети, 1-курс 104, 106-гуруҳларда “Термодинамика. Тирик системалар термодинамикаси” мавзусидаги очиқ маъруза машғулоти ўтказилди.

Дарс ўз вақтида бошланди. Дарсда талабалар йўқлама қилинди. Шундан сўнг ўтилган мавзулар қисқача такрорланди. Талабалар билан тезкор савол-жавоб орқали такрорлаш амалга оширилди ва уларнинг фаоллигига эришилди.

Сўнгра  янги дарс мавзуси ва режаси талабаларга тақдим этилди. Янги мавзу ахборот ва коммуникацион технологиялардан унумли фойдаланилган ҳолда тушунтирилди.

Маърузада тирик организмларда энергия манбалари, термодинамиканинг биринчи,  иккинчи қонуни ва уларни тирик организмга татбиқи, организмда бажариладиган иш турлари ва энергия алмашинувлари, Пригожин тенгламалари тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтилди.

Дарс охирида ўтилган мавзу бўйича якуний хулоса қилинди ва савол-жавоб қилинди.

Ф О Т О Г А Л Е Р Е Я

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.