Озод юртга, обод юртга Наврўзи олам кириб келди. Қалбларни қувончга тўлдириб, юраклардан эзгулик тошиб, меҳр-оқибат туйғулари гул очиб, Ўзбекистонимизга Наврўз келди. Биз ҳаётимизни баҳорсиз, Наврўзсиз тасаввур қилолмаймиз. Халқимиз ҳар йили Наврўз мўъжизаси билан юзма-юз келиб, ундан руҳий қувват олади. Наврўз янги-янги интилишлар, изланишлар, ижодий парвозларга қанот бўлади. Нафақат табиат, балки ўзимиз ҳам янгиланамиз бу фаслда. Бир сўз билан айтганда, Наврўз — янгиланиш, яшариш, қуриш ва яратиш каби буюк мақсадларнинг халқимизга хос бўлган қадриятларнинг бошланиши ҳисобланади. Наврўз кириб келди. Бошқа байрамлар, фаслларга ўхшамасдан, қалбларни сурурга тўлдириб, бутун оламга Наврўз ташриф буюрди. Дастлаб она табиатни, дов-дарахтларни эмас, инсон қалбини, ундаги ҳис-туйғуларнинг нозик торини назокат билан чертиб, янги кун, янги бахт, янги имкониятлар, янги режалар кириб келди.

«Информатика ва биофизика» кафедраси Тиббиёт академиясининг барча педагог-ходимлари ва талабаларини ушбу гўзал байрам билан табриклайди ва ҳаммага соғлиқ, бахт ва барча орзулар ушалишини тилайди!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.