2018 йил 9 апрел куни кафедра ассистенти А.З.Собиржонов томонидан Тиббий профилактика 1-курс 102-103-104 гуруҳ талабалари иштирокида «Оптика. Ёруғликнинг хоссалари. Кўзнинг оптик системаси» мавзусида очиқ маъруза ўтилди.

Маърузада ўтиладиган мавзу ва унинг режаси қисқача тушунтирилди. Унда ёруғлик ўзи нима эканлиги, оптика бўлимининг тиббиёт ходимлари учун аҳамияти ҳақида атрофлича тушунтирилди. Ёруғлик ҳодисалари ва ундан тиббиёт асбоб-ускуналарини такомиллаштиришда қўллаш, кўзнинг оптик системаси ва кўз камчиликлари, уни бартараф қилишнинг физик асослари ҳақида батафсил тўхтаб ўтилди.

Асосий мавзу тақдимотлар, анимацион роликлар ва доскада изоҳлар билан тушунтирилди. Дарс давомида талабаларга мавзу бўйича қисқа саволлар берилди  ва кластер методлардан фойдаланиб, талабалар фаоллигига эришилди. Маъруза сўнгида “5 минутлик эссе”, “Синквейн” ва “Инсерт” каби педагогик технологиялар қўлланилди. Мавзу талабалар учун қизиқарли ва тушунарли бўлди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.