2017 йил 15-декабрь куни  «Информатика ва биофизика» кафедраси маъруза залида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир” маърузасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

 Ушбу маънавий-маърифий тадбирда кафедра педагог-ходимлари, “Даволаш” факультети 107-а,б, 108-а,б, ОМҲ факультети 101-гуруҳи, “Тиббий профилактика” факультети 104-гуруҳ талабалари қатнашдилар.

Тадбирни ўқув ишлари бўйича масъул Э.Я.Эрметов очиб берди.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан иқтибослар келдтирилди. Жумладан: “… 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилдик. Мазкур ҳужжат моҳиятига кўра, жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги тизимли ислоҳотларнинг “йўл харитаси”га айланди. 

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили, деб эълон қилинган 2017 йилда “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ” деган ғоя асосида катта ишлар амалга оширилди. Бу ишлар Конституциямизнинг асосий тамойилларини рўёбга чиқаришда яна бир улкан қадам бўлди. 

Биз кириб келаётган янги йилга халқимизнинг хоҳиш-истаклари ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ном берамиз. Ўйлайманки, у сизларга албатта маъқул бўлади.”

Юқорида баён қилинган фикрлар халқни манфаатларини ҳимоя қилишига педагог ҳодимларда ва талабалрда ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Сабаби юрт ҳар доим ўз раҳбарларига ишониб келишган ва бу ишонч исботини топган.

Маънавий-маърифий тадбирда ассистентлар У.М.Абдужабборова ва А.З.Собиржонов Конституциямизнинг аҳамияти ҳақида маъруза ўқидилар ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.