2017  йил 10  ноябр куни кафедра ассистенти У.М.Абдужабборова томонидан Даволаш факультети 107А-гуруҳ талабалари иштирокида  “Ҳаво намлиги кўрсаткичларининг организмга таъсирини физик асосларини ўрганиш” мавзусида очиқ амалий машғулот ўтказилди.

Машғулотда талабалар билан табиатда намлик тушунчаси, намликнинг организмга таъсири ҳақида қизиқарли машғулот олиб борилди. Дарсда ҳаво намлигини аниқлашнинг икки усули: Август ва Ассман психрометрлари намойиш қилинди ва талабалар мустақил равишда хонадаги ва йўлакдаги намликларни аниқлашди. Дарсда интерактив методлардан: “Ақлий ҳужум”, “Ўргимчак тўри” ва “Нилуфар гули” технологиялари ишлатилди. Дарс якунида очиқ дарсда иштирок этган ўқитувчилар доц.С.З.Саидалиходжаева, ассистент А.З.Собиржонов ва ассистент М.Қ.Норқобиловалар томонидан талабаларга мавзуга оид турли саволлар баришди. Дарс талабалар учун жуда қизиқарли ва келгуси фаолиятлари учун фойдали бўлди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.