1931 йил Тиббиёт Институти ташкил топганда физика кафедраси ташкил этилди. Уни бошқариш физика-математика фанлари доктори, хизмат кўрсатган фан арбоби, машҳур олим ва педагог Венедикт Николаевич Михалков (1888-1962) га топширилди. У 1912 йилда Санкт-Петербург Университетининг физика математика факультетини якунлаган, бир қатор илмий ишлар муаллифи, 1924 йилдан бошлаб Ўрта Осиё Давлат Университетида фаолият юритган. 1953 йилда физика-математика фанлари доктори унвонини олган.

1941-1944 йилларда кафедра ўз фаолиятини М.С.Эйгенсон раҳбарлигида олиб борди. 1944-1962  йилларда кафедра мудирлиги вазифаси яна В.Н.Михалковга топширилди. В.Н.Михалков кафедрада фаолият юритган давр  ичида унинг таркибида ассистентлар С.С.Руми, К.Г.Трофимов, М.А.Тихобоевлар  бор эди. 1935 йилда кафедра майдони кенгайтирилиб, 6 та хонага эга бўлган экспериментал корпусга кўчирилди. 1971 йилга қадар кафедра бир неча бор жой ўзгартирди.

Ушбу йилларда кафедрада С.С Румий, С.Д Юлдашев, Т.А Аджимоллаев, Х.К. Қодировлар фаолият кўрсатиб, бўлажак тиббиёт ходимларини етказишга катта ҳиссаларини қўшишган.

С.С Румий,              С.Д Юлдашев,                Т.А Аджимоллаев,                       Х.К. Қодиров.

Ўрта Осиё Давлат Университетининг физика-математика факультетида керакли тажрибаларни ўтказиш учун мўлжалланган асбоб-ускуналарнинг етишмовчилиги туфайли Тиббиёт Институти физика кафедрасининг дастлабки ташкилотчилари В.Н.Михалков, С.С.Руми, К.Г.Трофимовга амалий машғулотлар хамда маъруза дарсларини ўтказишга зарур бўлган ўкув-кўргазма қуролларини ўз қўллари билан яратишга тўғри келди. Кафедра ходимларининг саъй- харакатлари билан 1932-1941 йилларда 123 та турли ҳил ўқув-кўргазма қуроллари олинди ва такомиллаштирилди.

1962-1971 йилларда кафедрани бошқариш  Саид Сададинович Руми (1910-1971) га топширилди. У Ўрта Осиё Давлат Университетининг физика-математика факультетини битирган бўлиб, 1936-1938 йилларда Тиббиёт Институти талабалар ишлари бўйича директор муовини вазифасида, 1944-1966 йиллар давомида ўқув бўлимини бошлиғи вазифасида ишлаб келди.

Ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда асбоблар конструкциясини тавсифловчи 30 дан ортиқ илмий мақолалар  муаллифи. Кафедра ходимлари таркиби Ю.Н.Аликов, Т.Саидвалиев ҳамда Х.Газиевларга кенгайди.

Институт раҳбарияти талабига кўра амалий ва назарий курслар бўйича дарсликлар рус тилидан ўзбек тилига ўгирила бошланди. С.С.Руми бошчилигида кафедра ходимлари томонидан  Лихернинг 1934 йилда нашр этилган  «Медиклар ва биологлар учун физика курси», С.А.Арчибишеванинг 1939 йилда нашр этилган «Медик студентлар учун физика курси», Н.А.Ремизовнинг «Физикадан практикум» 1948, 1960 йил нашрлари  таржимон қўшимчалари билан қайта нашр этилди. Ўзбек тилидаги дарсликлар ва ўқув қўлланмаларни яратиш масаласи бугунги кунга қадар кафедра ходимларининг энг актуал вазифаларидан бўлиб келмокда. 2005 йилда Н.А. Ремизовнинг «Тиббий ва биологик физика» дарслиги ўзбек тилида лотин ва кирилл ёзув графикасида нашрдан чиқарилди, Тиббиёт Олийгоҳлари талабалари учун биофизика, тиббий техника ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий қўлланмалар яратилди. Кафедрада ўқитиладиган фанлар бўйича намунавий ва ишчи дастурлар ишлаб чиқилди.

Кафедра ходимлари томонидан тиббиётга боғлиқ илмий-текшириш ишлари олиб борилди.  Масалан, 50- йилларда кафедра ўқитувчилари Ўрта Осиё курортлари ва курорт олди худудлари: Чимён, Жалолобод, Мулла қори, Янги қўрғон, Оқтош, Саричелак, Ялонғоч, Чортоқларнинг бир неча параметрларини ўргандилар. Текшириш В.Н.Михалков, С.С.Руми, М.А.Тихобоев, Е.И.Поступальскийлар иштирокида олиб борилиди. Профессор В.Н. Михалков томонидан иттифоқ курортларида қўлланиладиган Қуёш экранларини текшириш ва аэрогемотерапия мақсадида дарахтлар соясидан фойдаланиш бўйича ишлар амалга оширилди.

Кафедра ходимлари томонидан тиббий характердаги асбоб- ускуналар: ошқозон зонди, томоқ термозонди, вакуумли сўриш, тери сирти учун электротермометрлар, соясиз лампа конструкцияси, рентгенотомо-баллоскоп, сальварсан қўйиш учун махсус асбоб, ичига одам жойлаштириладиган, босим ва температурани автоматик равишда бошқарувчи баротермокамера ва шуларга ўхшаш асбоб-ускуналар олинди. Бу ишларда В.Н.Михалков, С.С.Руми, Д.Г.Ботиров, А.А.Равдел, А.З. Шубодеров, Б.И.Соколовлар иштирок этдилар.1967 йилда Тошкент Рентген-радиология ва Онкология Институтининг канцерогенез лабораторияси билан ҳамкорликда биологик объектларнинг таркибида баъзи полициклик углеводларнинг мавжудлиги мавзуси ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, кафедра ходимлари (Л.М.Никифорова) томонидан рентгеноструктуравий анализ методларини қўллаб катод эмиссияси бўйича текшириш ишлари олиб борилди. Бу ишлар бўйича матбуотда мақолалар чоп этилди, номзодлик диссертацияси ҳимоя килинди.

Биофизикадан дарс жараёни.

1971 йилда кафедра ўз фаолиятини Сайран Жалилович Юлдашев (1939 йилда туғилган) бошчилигида давом эттирди. У 1963 йилда Тошкент Политехника Институтини тугатган, 1970 йилда номзодлик, 1994 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 100 дан ортиқ  магнит майдони, лазер нурланиши ҳамда ультратовуш тўлқинлари таъсирида гипертрофик жараёнларни ўрганишга бағишланган илмий ишлар муаллифи. 1977 йилда физика кафедрасидан биофизика кафедраси ажралиб чиқиб, унга профессор Тоҳир Абдуллаевич Аджимоллаев (1933 да туғилган) мудирлик қилди.

Кафедра жамоаси 1976 йил

1978-1990 йилда кафедра мудирлиги профессор Х.К.Қодиров (1931-2012) га топширилди. У 1956 йилда Ўрта Осиё Давлат Университетининг физика-математика факультетини тамомлаган, 1960 йилда номзодлик, 1977 йилда докторлик диссертациясини ёқлаган. 150 дан ортиқ биологик ва тиббий кибернетика муаммоларини ечишга қаратилган илмий мақолалар муаллифи.  Янги кафедранинг ташкил этилишида кафедра ходимлари катта ўқитувчи Л.М.Никифорова ва ассистент Г.П.Резникнинг меҳнатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш ўринли. Бирок ёндош кафедралар ўз фаолиятларини алоҳида ҳолда узоқ  давом эттирмадилар. 1982 йилда бу икки кафедра базасида тиббий ва биологик физика кафедраси ташкил этилиб, унга профессор Х.К.Қодиров мудирлик қилдилар. Х.К.Қодиров диагностика ва даволашда автоматик бошқариш системасини ишлаб чиқариш билан боғлиқ илмий ишни ташкил қилди. Бугунги кунга қадар

Копьютер технологияси фанидан дарс жараёни

кўпгина клиник кафедралар билан ҳамкорликдаги илмий ишлар олиб бориб, уларнинг натижаларини ўқув жараёнига тадбиқ этиб келинмоқда.

1990 йилда ТошДавТИ  2га бўлиниб, 1- ва 2-ТошДавТИ ларга бўлинди. 1- ТошДавТИ тиббий ва биологик физика кафедрасини  1990-2005 йилларда проф. С.Ж.Юлдашев бошқарди. Бу давр ичида кафедрада доцентлар И.Т.Турғунов, Х.Д.Рахимова, Ш.Ташпулатов, Д.К.Исамухамедова, катта ўқитувчи Ф.Б.Нурматова, ассистентлар К.К.Каримова, Г.А.Дулянова, И.Э.Шаймановлар фаолият юритганлар. 2-ТошДавТИ тиббий ва билогик физика  кафедрасини Ф М Талипов (1955 йилда туғилган), 1999-2005 йилларда профессор Насир Мухамеджанович Юлдашев (1956 йилда туғилган) бошқарди. Кафедрада доцентлар И.М.Муллажанов, У.И.Икрамов, катта ўқитувчилар Н.Мастибеков, Э.Я Эрметов, ассистентлар Н.Р.Джураева, М.К.Нишантаев, С.И.Эрметова, Ф.Д. Фозилова, И.Н.Тўлаганова, Ф.Ш Тухтаходжаевалар фаолият юритдилар.

 

1993-1994  ўқув йилидан кафедра қошида «Информатика ва ахборот технологиялари »  курси ташкил этилиб, доцент И.Т.Турғунов унга масъул этиб тайинланди. 1999-2000 ўқув йилидан кафедрада янги «Тиббий техника ва тиббиётда янги технологиялар» курси ўқитила бишланди.
Тиббиёт олийгохининг барча факультети 1- курс талабалари кафедрада таҳсил оладилар. Кейинги 25 йил давомида физика ва ахборот технологиялари фанининг олийгохда ўқитиш талабаларнинг бўлажак мутахассисликларини қамраб амалга оширилмокда. Маъруза ва амалий машғулотларда қурилмалар ва қатор тиббий аппаратларнинг иш принципи ва организмга таъсири, шунингдек, ўтказилган текширув натижаларининг математик статистика асосидаги таҳлили асосларини ўргатиш билан бирга, замонавий технологиялардан фойдаланиш асослари ўргатилади. Кафедрада ўқитиладиган фанларнинг горизонтал ва вертикал интеграцияси ёрқин мисоллар билан талабалар онгига етказиб берилади.
2005 йилда Презитдентимиз И.А.Каримов фармонига асосан Тошкент Тиббиёт Академияси ташкил этилди. Икки институт базасидаги тиббий ва биологик физика кафедралари бирлаштирилиб, «Биофизика ва информатика» кафедраси намига эга бўлди, уни бошқариш профессор С.Ж.Юлдашевга топширилди. 2011 йилга қадар проф.С.Ж.Юлдашев ушбу жамоани бошқариб келди. Бу давр ичида кафедрада доцентлар И.Т.Тургунов, Х.Д.Рахимова, И.М.Муллажанов, У.И.Икрамов, катта ўқитувчилар Н.Мастибеков, Э.ЯЭрметов, Ф.Б.Нурматова, М.М.Қосимов, Ш.Х.Абдуғаниева, М.К.Нишантаев, ассистентлар Г.Р.Мирзааҳмедова, А.Ф.Исломов, И.Э.Шайманов, Ф.Фозилова, И.Тулаганова, Ф.Ш Тўхтаходжаевалар фаолият юритдилар.
2010 йилда кафедра қайтадан бўлиниб, биологик ва биоорганик кимё кафедраси таркибига қўшилиб, «Биоорганик, биологик кимё, биофизика ва информатика» кафедралари ташкил этилди. 2010-2012 йилларда турдош кафедраларнинг кафедра мудирлари этиб профессор Рихси Иброҳимовна Сабирова (1948 йилда туғилган) хамда профессор Абдуғофур Ахатович Хаджиметов (1948 йилда туғилган) тайинландилар.
2012 йилда Тошкент Тиббиёт Академиясининг ҳар икки ҳудудидаги биофизика ва информатика ҳамда нормал физиология курслари қўшилиб янги «Информатика, биофизика ва нормал физиология» кафедраси ташкил этилди. Кафедрани бошқариш доцент Ҳусниддин Камариддинович Самаров (1958 йилда туғилган) га топширилди. У 1980 йилда Тошкент Политехника Институнининг бошқарувнинг автоматлаштирилган тизими факультетини битирган. 1990 йилдан техника фанлари номзоди, 40 дан зиёд илмий ишлар муаллифи.

Усмон Икромов (1946 йилда туғилган-2019) – физик, 1969 йилдан буён Тиббиёт институтида ассистент, катта ўқитувчи, доцент лавозимида ишлаб келмокда.

Қатор йилларда 2-ТошДавТИ ички инспекцияси ходими, тиббий профилактика факультети декан муовини вазифаларида ишлаб келган.

Номзодлик диссертацияси 1990 йили ЛГУ қошидаги илмий кенгашда «Некоторые вопросы оптимального управления дискретными процессами” мавзусида ҳимоя қилган.

Ислом Муллажонович Муллажонов – физик, доцент, физика – математика фанлари номзоди.

1977 йилдан бошлаб М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетида аспирантурада бўлиб, «Калий фосфатларнинг сувли эритмалари структураси ва ундаги ҳажмий ўзгаришларни ультратовуш ёрдамида аниқлаш» мавзуси устида иш олиб борди. 1985 йилда “Тиббий- биологик физика” дарслигини рус тилидан ўзбек тилига, 2005 йилда профессор С.Д. Юлдашев, доцент Х.Ж. Рахимовалар билан ҳамкорликда ушбу дарсликни лотин тилига ўгиришда ўз ҳиссасини қўшган.

 

Хакима Джураевна Рахимова (1943 йилда туғилган)- физик, 1963 йилда Ўрта Осиё Давлат Университетини тамомлаган.

1982 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган. 1984 йилдан мазкур кафедра доценти лавозимида фаолият юритиб келмокда. 30дан зиёд илмий ишлар, 18 та ўқув-услуббий қўлланма ҳамда тиббиёт олийгоҳлари талабалари учун нашр этилган «Тиббий ва биологик физика» китоби таржимасининг ҳаммуаллифи.

 

Искандар Турғунович Турғунов (1950 йилда туғилган) – физик, техника фанлари номзоди. Номзодлик диссертацияси  1980  йилда Кибернетика институти қошидаги илмий кенгашда «Алгоритмизация оперативного слежения, классификация и прогнозирование сложных динамических объектов (на примере реанимационных больных)»  мавзусида ҳимоя қилган.3 та муаллифлик иши учун гувоҳнома олган:

Малакка Ошириш Маркази тингловчилари учун «Структурно- функциональные основы передачи информации в живом организме» мавзуидаги маъруза матни ҳамда кўплаб илмий мақола ва тезислар муаллифи. Турғунов Искандар Тиббиёт Олийгоҳида 1983 йилдан буён катта ўқитувчи, доцент, 1- ТошДавТИ тест маркази бошлиғи ҳамда информатика курси бошлиғи лавозимларида ишлаб келган.

 Каримов Хусан Абдурахманович (1952 йилда тугилган)- 1967 ТошДУ физика факультетини тамомлаган. 1975 -1983 йиллар мобайнида физика кафедрасида катта лаборант, ассистент, ТошДавМИ  таркибидаги ПНИКЭБЛ лабораториясида кичик илмий ходим, доцент лавозимларида ишлаб келган. 1983 йилда академик К.А.Зуфаров раҳбарлигида «Количественный   и электрохемилюминесцентный  анализ компенсаторной гипертрофии почки» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган ва биология фанлари номзоди илмий даражасига сазовор бўлган. Ўқув, педагогик ва илмий фаолияти даврида  90 дан ортиқ   олий тиббиёт институтлари талабалари учун ўқув-услубий, услубий, қўлланмалар ва биофизика дастурларини  ҳаммуаллифликда ишлаб чиққан, илмий мақола ва тезислар, гистологик ва биофизик илмий изланишларга бағишланган  рационализаторлик таклифлари (30 дан ортиқ)  муаллифлик ёрлиқлари билан расмийлаштирилган.

2014-йилда кафедра мудири этиб физика-математика фанлари номзоди Бозорбоев Муротали Ирисалиевич тайинланди (1974). У 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг Физика факультетини тамомлаган, ахборот технологиялари мавзусидаги кўплаб мақолалар муаллифи.

Ҳозирги кунда кафедрада профессор Марасулов А.Ф, доцент И.М.Муллажанов, катта ўқитувчилар Э.Я.Эрметов, А.Ш.Маджидов, У.М.Абдужабборова,  А.З. Собиржонов, ассистентлар, Ф.Ш Тўхтаходжаева,   Д.И.Сайфуллаева, К.Д.Латипова, И.Ш.Саидназарова, М.Қ.Норбўтаева, Н.А.Файзиева, В.Г. Махсудов, Ф.Ш.Давлатовалар фаолият юритиб келмокдалар.

2014-йилда кафедра мудири этиб физика-математика фанлари номзоди Бозорбоев Муротали Ирисалиевич тайинланди (1974). У 1996 йилда Тошкент Давлат Университетининг Физика факультетини тамомлаган, ахборот технологиялари мавзусидаги кўплаб мақолалар муаллифи.

Кейинги 20 йил ичидаги кафедранинг илмий фаолияти организмга баъзи физикавий омиллар (магнит майдон, лазер нурланиши, ультратовуш) таъсир қилганда, шу жойларда кечадиган физикавий жараёнларнинг механизмини ўрганиш, уни микдорий ва сифатий баҳолаш  мавзуси бўйича олиб борилди.

Юз-жағ жароҳатларини хирургик даволаш натижаларини  прогнози  замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб башорат қилиш, математик модель яратиш ва уни тўғри ечиш масалалари кафедра ходимларининг илмий изланишлари мавзуси бўлди. Келгусида инсон организмида кечувчи физик жараёнларнинг анимациясини яратиш масаласини ўрганиш илмий изланишлар мавзусини ташкил этади.

Кафедра ходимлари томонидан 150 дан ортиқ мақола ва тезислар, 5 та номзодлик  диссертацияси ва 1та докторлик диссертацияси ҳимоя килинди. Республика ҳамда МДҲ тиббиёт олийгоҳлари турдош кафедралари билан илмий ва ўқув-услубий ҳамкорлик ишлари олиб борилади.

2010 йилдан буён кафедра Тошкент шахридаги ва вилоятлардаги тиббиёт коллежларнинг «Аник фанлар» кафедралари билан узвий ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда , бу фаолият ёш авлодни тарбиялашда ва касбий йўналтиришда  давомийлик  ролини оширишга қаратилгандир.

Кафедра ходимлари ўқув-услубий, илмий йўналишларда фаолият кўрсатиш билан бирга Академия ҳамда факультет ҳаётида ташкиллаштириладиган ва ўтказиладиган барча маънавий-маърифий ишларда ҳам фаол иштирок этадилар. Кафедра ходимлари томонидан йиллар давомида академик гуруҳлардаги мураббийлик фаолияти қониқарли даражада олиб борилмокда.