Тошкент тиббиёт академияси “Информатика ва биофизика” кафедрасида 15.11.2019й да “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида педагог-ходимлар орасида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда кафедра мудири М.И.Базарбаев,профессор А.Марасулов, доцент И.Муллажонов, катта ўқитувчилар Э.Я. Эрметов, А.З.Собиржонов, ассистентлар У.М.Абдужабборова, Ф.Ш.Тўхтахўжаева, М.Қ.Норбўтаева, Н.А.Файзиева, К.Латипова. Иштирок этдилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори ижроси доирасида уюштирилди.
Тадбирни очар экан, кафедра мудири мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонда ҳам Юртбошимиз куюнчаклик билан божхона органлари ходимлари ўртасидаги коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги соҳадаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганини алоҳида қайд этдилар.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аниқлаш, чек қўйиш, шунингдек коррупция ҳолатларини келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасидаги чора-тадбирларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масаласи ҳам давра суҳбатининг асосий мавзусига айланди.
Мазкур масала бўйича ўз фикрларини кафедра доценти И.Муллажонов, катта ўқитувчи А.З.Собиржонов, ассистент Ф.Ш.Тўхтахўжаева билдиришди.
Тадбир сўнгида “Ўзбекистон-24” телеканалида намойиш этилган коррупцияга қарши курашга бағишланган фильм намойиш этилди.
Фотолавхалар: