Ушбу тадбирда ТТА «Информатика ва биофизика» Кафедра мудири М.И.Базарбаев ва кафедра педагог-ходимлари иштрокида бўлиб ўтди.
Мажлисда педагоглар биринчи Президентнинг ҳаётий фаолиятини эсладилар. И.А.Каримов 1967 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтининг кечки бўлимини тамомлади.
1973 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтида “Ўзбекистон ССР саноатининг тармоқ тузилиши ва уни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.
1975 йилда Москвада нуфузли Халқ хўжалиги бошқаруви институтида иқтисодий-математик усуллар ва ҳисоблаш техникасини қўллаган ҳолда ишлаб чиқариш ва режалаштиришни бошқариш, ташкил қилиш замонавий усуллари соҳаси бўйича таҳсил олди.
1994 йилда унга иқтисод фанлари доктори илмий даражаси, “макроиқтисодиёт” ихтисослиги бўйича профессор илмий унвони берилди. У Ўзбекистон Фанлар академиясининг “иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича ҳақиқий аъзоси этиб сайланди.
1966 йилдан эътиборан Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистон Давлат режа қўмитасига ўтиб, фан бўлими бош мутахассиси лавозомидан Давлат режа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимигача йўлни босиб ўтди, жиддий ва ўзига хос фикрлайдиган истеъдодли иқтисодчи обрўсига эришди.
1983 йилда Молия вазири, 1986 йилда Министрлар Кенгаши раисининг ўринбосари – Ўзбекистон Давлат режа қўмитаси раиси бўлди.
Иқтисодчи, назариячи ва амалиётчи Ислом Каримов хўжалик юритишнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими бутунлай нотўғрилигини кўриб англаган. Республиканинг молиявий-иқтисодий ривожланиши режаларини шакллантирган Давлат режа қўмитасида ва Молия вазирлигида хизмат пиллапояларидан ўтаётиб, таҳлилий тафаккурга эга бўлган ҳолда ҳеч кимга маълум бўлмаган юзага келган муаммоларни ич-ичидан ҳис қиларди.
1986 йилда ЎзССР Давлат режа қўмитаси раиси бўлган Ислом Абдуғаниевич вазиятни чуқур ўрганганидан кейин республика иқтисодий талофат олдида турганини англади. У вазиятни тушунган ва уни яхши томонга ўзгартишни хоҳлаган ҳолда Ўзбекистон Компартияси Марказий қўмитасига “Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиши муаммолари ва истиқболлари ҳақида”ги маълумотнома тайёрлади.
У жиддий ва аниқ чоралар кўрилишига умид қилганди. Лекин вужудга келган вазият раҳбариятнинг шу даражада ғазабига сабаб бўлдики, унинг Тошкентда бундан буён қолишга имкони йўқ эди. “Номақбул” И.А.Каримовдан қутулиш истаги шунчалик кучли эдики, шу туфайли партия томонидан вилоят партия қўмитаси биринчи котиби лавозимига тайинлашнинг белгиланган тартиби бузилди. Шундай қилиб, у Сиёсий бюро йиғилишида Қашқадарё вилояти партия қўмитаси биринчи котиби лавозимига сиртдан тайинланди. Амалда бу унинг марказдан узоқроққа “сургун қилиниши” эди.
Ислом Абдуғаниевич жуда мураккаб вилоятга юборилган эди. Бутун Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий вазият осон эмасди, Қашқадарё вилоятида эса вазият анча мураккаблашган эди, чунки аввалги вилоят раҳбарияти халқнинг кўз онгида ўзи обрўсини туширган, у ерда партия раҳбарларига нисбатан ишонч умуман йўқ эди.
Ислом Каримов шахсий жасурлик бобида ҳам ибрат бўла оларди. Тошкент вилояти Бўка ва Паркент туманларида авж олган митингларда шахсий хавфсизлиги ҳақида бош қотирмай, у одамларни сўзи билан ишонтира олганлигини эслашнинг ўзи кифоя қилади. Ёки 1991 йилнинг охирида Наманган вилояти маъмуриятининг экстремистлар томонидан тўлалигича назорат қилинган биносига ҳимоя қилувчи ходимларсиз бир ўзи кириб, ҳар қандай экстремизмни, шу жумладан диний экстремизмни истисно қилувчи демократик ва дунёвий давлат қуриш бўйича ўз нуқтаи назарини қатъий ва аниқ қилиб кўрсатиб берди.
Келтирилган фактлар ўша осон бўлмаган вақтнинг ҳақиқий ҳолатини ишончли тарзда акс эттиради ва ҳеч қандай изоҳ талаб қилмайди.
Сайловдаги ғалабаси билан Ислом Каримов ўзининг бутун халқ томонидан қўллаб-қувватланган сиёсати қонунийлигини тасдиқлади. Президент лавозимидаги ваколатлари ҳаққонийлигининг бундай тасдиғи, шубҳасиз, Ислом Каримовга мустақилликни мустаҳкамлаш ҳамда орзиқиб кутилган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича олиб бораётган ишлар тўғрилигига ишончни янада мустаҳкамлади.