Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган. Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Кафедрамиз педагоглари номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз. Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин. Ватанимиз осмони доимо мусаффо бўлиши учун ҳар доимгидек ўз куч-ғайратингизни аяманг! Барчани Ватан химоячилари куни билан табриклайман! Информатика ва биофизика кафедра мудири: Базарбаев М.И.