2019 йил 16 март куни Тошкент тиббиёт академияси «Информатика ва биофизика» кафедраси катта ўқитувчиси У.М.Абдужабборова,  «Тиббий ва биологик кимё» кафедраси профессори Ф.Х.Иноятова, «Нормал ва патологик» физиология» кафедраси доценти С.З.Саидалиходжаевалар томонидан Тиббий педагогика факультети 1-курс 101-105 гуруҳ талабалри иштирокида «Гемодинамика. Юрак фаолиятининг физикавий асослари» мавзусида очиқ интеграцион маъруза ўтказилди.

Маърузада гемодинамика асослари, қон айланиш системаси моделлари, юрак мушакларининг энергетик алмашинуви, кардиомицотларнинг функциялари, артериал босимнинг физиологияси ва уни аниқлашнинг физик асослари, юрак-қон томир системаларини тадқиқ қилишнинг методлари,   қоннинг оқиш механизми, юракнинг иши, қон босимини ўлчаш усуллари, атеросклероз сабаблари физологик, биофизик ва биохимик нуқтаи назардан тўла очиб берилди. Берилган тақдимотда матн ва унга мос расмлар, диаграммалар ва анимациялар қўлланилди. Мавзуни тиббиётдаги аҳамияти тушунтирилди.

Дарс охирида ўтилган мавзу бўйича савол-жавоб бўлиб, берилган саволларга тўлиқ жавоб берилди. Талабалар учун ўтилган интеграцион маъруза жуда қизиқарли ва ҳар томонлама тушунарли бўлди.

Ф  О  Т  О  Г  А  Л  Е  Р  Е  Я

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.