2018 йил 23 ноябрь куни кафедра катта ўқитувчиси А.З.Собиржонов томонидан Тиббий биология йўналиши 1 курс 102 гуруҳда “Ўтказгичларни параллел ва кетма-кет улашни ўрганиш” мавзусида очиқ амалий машғулот ўтказилди.

Дарс ўз вақтида бошланди. Дарсда талабалар йўқлама қилинди. Талабалар билан савол-жавоб қилиниб, ўтган дарсдаги мавзу  мустахкамланди. Мавзуни такрорлаш жараёнида талабалар билан турли ўйинли ўқитиш технологялари, жумладан: “Бешинчиси ортиқча”, “Қора қути”, “Кроссворд”, “Ақлий ҳужум” каби талабаларни фаоллаштирувчи технологиялар қўлланилди.

Сўнгра  янги дарс мавзуси ва режаси талабаларга тақдим этилди. Янги мавзу  педагогик ва информацион технологиялар асосида тушунтирилди. Янги мавзу тиббий биология мутахассислигига боғлаб ўтилди. Талабаларга ўзгармас токда ишлаш, амперметр ва вольметрдан фойдаланиш қоидалари тушунтирилди. Шундан сўнг кетма-кет ва параллел занжир схемалари йиғилди ва занжирнинг бир қисми учун Ом қонунияти амалда текшириб кўрилди. Талабалар дарсда фаол иштирок этдилар. Олинган натижалар таҳлил қилинди.

ОЧИҚ ДАРСДАН ФОТОЛАВҲАЛАР

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.