2018 йил 19 ноябр куни кафедранинг 7-ўқув маъруза залида 1-жуфтликда Информатика ва биофизика кафедраси профессори Марасулов Ахмаджон Фаёзович томонидан Тиббий биология факультети 2-курс 202-203 гуруҳ талабаларига “Статистик кўрсаткичларнинг ҳақийқийлигини баҳолаш. Стьюдент ва Фишер критерийлари” мавзусида очиқ маъруза машғулоти ўтказилади.
Маъруза бошида мавзуни тиббиётдаги аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилди.
Тиббий биологик текширишларда ва клиник кузатишлар натижасида олинган генерал параметрларнинг бир-биридан фарқланиши аниқлаш керак бўлади. Генерал параметрларнинг фарқланишини аниқлаш натижасида касалликнинг ривожланиш динамикаси, даволаниш эффективлиги, патологик жараённинг характери тўғрисида маълумотларга эга бўламиз.
Тиббиёт ва биологияда нулик гипотеза кенг қўлланила бошлади. Бунга кўра солиштираётган генерал параметрларнинг фарқи нолга тенгдир. Агар олинган I гуруҳнинг ўртача қиймати , унинг стандарт хатолиги , иккинчи гуруҳнинг , унинг стандарт хатолиги бўлса, нуллик гипотезага кўра , яъни ва , яъни ҳеч қандай ўзгариш содир бўлмаганлигидан далолат беради.
Олинган натижаларни текшириш натижасида нуллик гипотеза аниқлаш учун генерал параметрларнинг фарқни текширишимиз керак бўлади.
Кўпчилик ҳолларда тиббий-биологик текшириш натижасида олинган ўртача арифметик қийматларининг иккита кўрсаткичлари орасидаги фарқларни аниқлашга тўғри келади.
Масалан, контрол гуруҳдаги кўрсаткич билан тажриба гуруҳидаги кўрсаткич орасида, ёки маълум бир ҳудудига соғлом аҳоли кўрсаикичлари билан бошқа ҳудуддаги соғлом аҳоли кўрсаткичлари орасидан фарқлари аниқлашдан иборат бўлади.
Маъруза сўнгида қуйида берилган намунадагидек бир неча вазиятли масалалар кўриб чиқилди ва мавзу мустаҳкамланди.
Мисол. Клиниканинг терапия бўлимида госпитал равишда даволанаётган беморлар: 2 та гуруҳга ажратилиб, биринчи гуруҳга гуруҳ А усулда, иккинчи гуруҳ В усулда даволанган, биздан шу даволаниш усулларидан қайси авзал эканлиги аниқлаш вазифаси юклатилган.