2018 йил 16 ноябрь куни « Информатика ва биофизика» кафедрасида “Биз коррупцияга қаршимиз” шиори остида педагог ходимлар орасида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2752-сон қарори ижроси доирасида уюштирилди.

Тадбирни очар экан, кафедра мудири мамлакатда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияга қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 12 апрель куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонда ҳам Юртбошимиз куюнчаклик билан божхона органлари ходимлари ўртасидаги коррупциявий ҳуқуқбузарлик ва хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги соҳадаги ислоҳотларнинг тўлиқ амалга оширилишига тўсқинлик қилаётганини алоҳида қайд этдилар.

Мазкур масала бўйича ўз фикрларини кафедра доценти И.Муллажонов, катта ўқитувчи А.З.Собиржонов, ассистент Ф.Ш.Тўхтахўжаева билдиришди.

Тадбир сўнгида “Ўзбекистон-24” телеканалида намойиш этилган коррупцияга қарши курашга бағишланган фильм намойиш этилди.

17 ноябр куни шу мавзуда талабалар иштирокида ҳам давра сухбати ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексининг 210 ва 211 моддалари тушунтирилди.

Айтиш жоизки, порахўрлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жамият учун ижтимоий хавфи юқори ва оғир оқибатларга олиб келувчи жиноятлар тоифасига киради. Ушбу жиноятлар жамиятнинг маънавий-ахлоқий негизига путур етказибгина қолмай, янги жиноий қилмишлар содир этилишига ҳам йўл очиб бериши мумкин. Шу боис, пора берганлик ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жиноий жазоларнинг кучайтирилгани салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Мазкур Қонунга мувофиқ Жиноят кодексининг 211-моддасида назарда тутилган жазо чоралари бирмунча кучайтирилди ва 210-модданинг санк­цияси билан тенглаштирилди.

Жиноят кодексининг 211-моддаси тўртинчи қисмидан «Башарти, шахсга нисбатан пора сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади», деган рағбатлантирувчи меъёр ўрин олган.

ФОТОГАЛЕРЕЯ

     

  

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.