2018 йил 20 октябр куни 9- маъруза залида (3-ўқув бино 4-қавт)  Информатика ва биофизика кафедра профессор ўқитувчилари ва Тиббий биология йўналиши 1-курс 102, 103-гуруҳ гуруҳ талабалари иштирокида “Тилга эътибор – элга эътибор” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Тадбирни кафедра катта ўқитувчиси А.З.Собиржонов очиб берди: “Тил инсонларнинг ўзаро алоқа воситаси бўлиб, яратувчининг инсонга берган бебаҳо неъматидир. Миллатларни миллатлардан ажратиб турувчи асосий белгилардан бири ҳам тилдир.Дунёда ҳар бир xалқнинг ўз тили унинг бебаҳо бойлиги, ифтиxори, нажоти ҳисобланади. Ҳикматли сўзлар, шеъру достонлар, қўшиқлар аввало бирор бир миллатнинг она тилида дунёга келади. Миллат бор экан, унинг тили ҳам яшайди, тили яшар экан у миллат бошқа миллатлар орасида ўз нуфузи, обрўсига эга бўлади”.

Ер юзида жуда кўп давлатлар бор. Улар ўз давлат тилига эга. Ўзбекистон Республикасининг ҳам ўз давлат тили бор. Бу ҳақда республикамиз Конституциясининг 4-моддасида шундай дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир”.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни 1989 йил 21-октябрда қабул қилинган. Шу даврдан бошлаб хар йили бу кунни тил байрами сифатида нишонлаймиз.

Шундан сўнг катта ўқитувчи У.М.Абдужабборова ҳамда ассистент И.Ш.Саидназаровалар ўз фикрларини билдиришди.

Тадбирда талабалар она тили ҳақида шеърлар ва ибратли ҳикоялар айтишди. Айниқса Абдулла Авлоний ва Хуршид Давроннинг она тили ҳақидаги шеърлари ҳаммани олқишига сазовор бўлди:

Гўзаллик юзда эрмас, эй биродар,
Сўзи ширин киши ҳар кимга ёқар.

Сўзинг оз бўлсину маъноли бўлсун,
Эшитканлар қулоғи дурга тўлсун.

 Сўзинг бўлса кумуш, жим турмак олтин,
Миси чиқғай сўзинг кўп бўлса бир кун.

 Кўпайган сўзни бўлгай тўғриси оз,
Шакарнинг кўпидан ози бўлур соз.

Келиб кетди неча дунёлар,
Кулди ҳаёт, йиғлади ўлим.
Сен деб қурбон бўлди боболар,
Улар кетди, сен қолдинг, тилим.

Беланчагинг узра Кошғарий
Куйлаб ўтди қадим навони
Ва навқирон япроқларингга
Дил қонини берди Навоий.

Самарқанддан Бобур кетаркан
Дилда бўғиб ҳасрат сасини,
Олиб кетди она юртидан,
Туркий тилим, биргина сени.

Тадбирдан талабалар ўзлари учун ижобий хулоса олишди.

ФОТОГАЛЕРЕЯ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.