2018 йил 8 май куни кафедра маърузалар залида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Даволаш факультети 212, 213 ва 214 гуруҳлари талабалари ва кафедра ўқитувчиларидан: А.Ш.Маджидов, Собиржонов А.З., Сайфуллаева Д.И., Эрметов Э.Я, Абдужабборова У.М., Саидназарова И.Ш. лар иштирок этишди.

Ушбу байрам дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳарбий парад, мушакбозлик ва халқ сайллари билан кутиб олинади. Уруш қаҳрамонларига ҳурмат ва эътибор кўрсатилади. Ўзбекистонда 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” деб эълон қилинган.

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир. Бутун дунёда миллионлаб инсонлар ҳалок бўлишига сабаб бўлган, мислсиз йўқотишлар, талафот ва мусибатлар олиб келган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли, энг қонли қирғин бўлганини ҳеч ким унутмайди.

Ушбу бешафқат урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини улар билан баҳам кўрган, “Сен етим эмассан” деб ўз бағрига олгани халқимизнинг нақадар олижаноблигини, меҳр-мурувватини, юксак маънавиятини яққол намоён этди.

Бу йил ҳам тадбир давлат миқёсида юқори савияда ташкил қилинди.

Хотира ва Қадрлаш кунининг кенг нишонланишини таъминлаш давлат ва нодавлат ташкилотларининг биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг виждоний иши ва анъанавий бурчи деб белгилансин.

Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Тадбирда талабалар Иккинчи Жаҳон уруши ҳақиди керакли маълумотларни олдилар

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.