Тиббий профилактика факультети “Информатика ва биофизика” кафедраси педагог-ходимларининг ушбу факультет 1-курс талабалари билан ҳамкорликда 01.12.17 й. да 1-декабрь-Халқаро ОИТС га қарши кураш кунига бағишланган “Зулматдан қоч, зиёга юз тут!” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга “Тиббий-профилактика” факультети декани проф. Ф.И. Саломова, маънавият-маърифат ишлари бўйича декан муовини А.Раззоқов, “Информатика ва биофизика” кафедраси мудири М.И.Базарбаев, “Анатомия ва ОХТА” кафедраси мудири проф. Т.А.Сагатов, “Коммунал гигиена”  кафедраси доценти Г.Ф.Шерқўзиева, “Информатика ва биофизика” кафедраси ўқитувчилари Эрметов Э.Я., Норбўтаева М.Қ., Абдужабборова У.М., А.З.Собиржонов, Ф.Ш.Тўхтахўжаева, И.Ш.Саидназарова, Сайфуллаева Д.И. ва 1-курс талабалари қатнашдилар Тадбирни  “Тиббий-профилактика” факультети декани проф. Ф.И. Саломова очиб берди: “1 декабрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ОИТСга қарши кураш халқаро куни” деб эълон қилинган бўлиб, бу йил у 25-марта нишонланятганлигини таъкидлади. БМТга кўра, ушбу хасталикка чалинишнинг олдини олиш ва даволаш бўйича кўрилаётган чораларга қарамасдан, СПИДни юқтирган инсонларнинг сони юқорилигича қолмоқда. Ташкилот яқин келажакда ОИТС-ВИЧ вирусини юқтириши кутилаётган инсонлар сонини эълон қилган, БМТ бу рақам 33 миллион атрофида эканини маълум қилади. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИТСни юқтирган уч мингдан ортиқ бемор қайд этилган. Талабалар мавзуга оид маълумотларни бериб, слайд намойиш этишди. Тадбир давомида ОИТС/ОИВ га қарши курашга бағишланган фильм, саҳна кўриниши намойиш этилди. Бадиий қисмда 3-курс талабаси Жўраев Ш. “Кимлигингни бил”, 4-курс талабаси Сайфуллаев Д. “Ватан” қўшиқларини куйлаб барчани хушнуд этишди. Тадбир сўнгида “Коммунал гигиена” кафедраси доценти Г.Ф.Шерқўзиева сўзга чиқиб, қуйидаги сўзларни айтди: “Бугун юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соғлиқни сақлашнинг миллий модели вужудга келди. Бу ўз навбатида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ошишига ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари ҳамда турмушининг яхшиланишига имкон бермоқда. Эътироф этиш керакки, ушбу касалликнинг олдини олиш борасида мамлакатимизда ҳам бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Соҳага оид барча муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи ҳам босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. ОИВ-инфекцияси энг кўп ўлим билан  якун топадиган касалликлар қаторига киради. Бу касалликни ҳозиргача тўлиқ даволовчи дориси йўқ, вакцинаси ҳам яратилмаган. Аммо даволашдан кўра олдини олмоқ осон. Ҳа, бу мудҳиш касаллик эшик қоқмай бизнинг юртимиз остонасини ҳам ҳатлаб ўтган. У билан юзлашиш ва ўлимга маҳкум бўлиш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ. Бугунги тадбир кўпчилик талабаларга ҳаётда тўғри йўл танлашга ёрдам берса ажаб эмас”. Тадбирда талабалар ОИТС/ОИВ нинг оқибатлари, унинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида батафсил маълумот олдилар. Тадбир барча йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

 

“Информатика ва биофизика” кафедраси 01.12.17 й.

Фотолавхалар:

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.