Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 19 мартида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига бағишланган  видеоселектор йиғилишида қабул қилинган қарор ижросини таъминлаш бўйича  ўтган давр мобайнида 3- ташаббус – ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ҳамда 4- ташаббус – ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш бўйича Тошкент давлат тиббиёт университети «Биотиббит мухандислиги, информатика ва биофизика» кафедрасида фаолият юритиб келинмоқда.  Кафедрада фан тўгаракларини юритиш билан бирга 3-стоматология кампусида кафедра ходимлари ташаббуси билан бадиий китоблар ўқув хонаси ташкил этилган. 2026 йилнинг 15 май куни 2025-2026 ўқув йилида кафедра қошида фаолият олиб бораётган “Қизиқарли физика” ва “USER” тўгаракларининг йиллик фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда “Фармация, Менежмент, тиббий биология, биотиббиёт мухандислиги ва олий маълумотли ҳамшира” факультети декан муовуни Абзалова Нодира Акмаловна ва кафедра мудири доцент М.И.Базарбаев раҳбарлигида кафедра ходимлари билан биргаликда “Қизиқарли физика” ҳамда “USER” фан тўгаракларининг фаол иштирокчилари қатнашдилар. Ушбу тўгараклар 3- стоматология кампусида ўз фаолиятини кафедранинг катта ўқитувчилари Ф.Б.Нурматова, Ш.Х.Абдуганиева ҳамда Л.А.Фазиловалар раҳбарлигида олиб борилиб, қарийб 75 талабани қамраб олган. Тугарак фаолиятини ташкил этиш ва юритишда 3-Даволаш факультети 2- боскич талабалари Хайдаркулова Манзура Фозилбек қизи ҳамда Миркомилова Комила Мурод қизи  яқиндан ёрдам бериб келдилар. Тўгаракларнинг 42 нафар иштирокчиси республика миқёсидаги фан олимпиадалари, турли халқаро ва республика талабалар илмий анжуманларида, илмий журналларда ўзларининг илмий ишлари билан иштирок этиб, совриндор ўринларни ва номинацияларнинг эгалари бўлдилар.  Йиғилишда М.И.Базарбаев, Ш.Х.Абдуганиевалар сўзга чиқиб, Тиббий олий таълимнинг рақамлашган асрдаги фаолияти, ўқитувчилар ва талабалар олдида турган вазифалар ҳақида сўз юритиб, тўгарак иштирокчиларининг кейинги ўқув ва илмий фаолиятида  муваффақиятлар тилаган ҳолда, тўгарак иштирокчиси сертификатлари билан тақдирладилар. Талабалардан Миркомилова Комила, Мирахмадов Равшанбеклар тўгараклар иштирокчилари номидан миннатдорчилик сўзларини айтдилар. Мазкур эътироф талабаларнинг кейинги илмий изланишларига йўл олишларига стимул бўлади деган умиддамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.