2018 йил 10 апрел куни кафедра маъруза залида “Амир Темур буюк бобокалонимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда кафедра маънавият ишлари бўйича маъсул У.М.Абдужабборова, кафедра ўқитувчилари Э.Я.Эрметов, И.Ш.Саидназарова, М.К.Норбутаева, Ф.Ш.Тухтаходжаева, А.З.Собиржонов, Н.А.Файзиевалар ва Даволаш факультети 107-108 гуруҳлар иштирок этишди.
Давлатимиз мустақиллигининг биринчи кунлариданоқ асрлар давомида аждодларимиз яратган улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклашга катта аҳамият берилди. Ўзбекистон халқи ўз тарихини тиклаш, ҳақсиз унутилган номларни, жаҳон ривожланишида муҳим роль ўйнаган тарихий шахсларни ёруғликка чиқариш имкониятига эга бўлди.
Моҳир саркарда ва сиёсатчи, ислоҳотчи, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик илм-фан ва маданият ҳомийси бўлган Амир Темур ана шундай шахслар қаторида турарди.
Амир Темур марказлашган давлатга асос солиб, унинг куч-қудратини ҳар томонлама мустаҳкамлаб ва ривожлантириб, шон-шуҳратини бутун жаҳонга ёйди, буюк салтанатнинг ҳукмдори сифатида миллатлар ва халқларни бирлаштирди. Унинг даврида маданият, илм-фан, меъморчилик, тасвирий санъат, мусиқа, шеърият юқори чўққиларга кўтарилди. Бир сўз билан айтганда Темурийлар даври ренессансига асос солинди.
Тадбирда юқоридаги фикрлар муҳокама қилинди. Талабалр тадбирдан мамнун бўлишди.