Тошкент давлат тиббиёт университетининг «Биотиббиёт муҳандислиги, информатика ва биофизика» кафедрасида шахмат бўйича анъанавий кафедралараро мусобақа бўлиб ўтди. Бу галги турнирда «Нормал ва патологик физиология» ва «Тиббий ва биологик кимё» кафедраси педагоглари ҳам фаол иштирок этишди. Бир нечта тур шу куннинг ўзида ўтказилди ва натижада кафедра доценти И.Муллажонов ва ассистент Ф.Арзикулов барча иштирокчилар ичида энг яхши натижаларга эга бўлишди.Кафедра мудири М.И.Базарбаев ғолибларни эсдалик совғалар билан тақдирлади.









