Тошкент тиббиёт академияси Тиббий профилактика факультети “Информатика ва биофизика” кафедраси ходимлари  ТТА Спорт мажмуасида “Биз ОИТС га қаршимиз!” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Ер юзида истиқомат қилаётган 37 миллион беморни ўз исканжасига олган, уларга ҳар куни ўлим, оғриқ, уқубутларни эслатиб турган ОИТС бир кунлик кураш билан мағлуб бўлиб қолмайди. Буни яхши тушунган тиббиёт ва фармацевтика соҳаси вакиллари неча йиллардирки, тинимсиз изланишда, охири ўлим билан тугайдиган касалликка қарши ишончли даво топмаган бўлсалар-да, бемор аҳволини енгиллатиш, унинг умрини узайтириш бўйича бирмунча ютуқлар қўлга киритилди.

2015 йилнинг 24 ноябрь куни БМТнинг ОИТСга қарши кураш бўйича дастурининг ҳисоботи эълон қилинди. Унда қайд этилишича, 2013 йил охирига бориб дунёда 36,9 миллион киши ОИВга чалинган бўлиб, уларнинг 70 фоиздан зиёдроғи Африкада, Саҳрои Кабир жанубида яшамоқда. Касалликка чалиниш ҳолати 2000 йилга келиб 35 фоизга камайган. Антиретровирус терапиясини эса 2015 йилда 15,8 миллион киши қабул қилмоқда. Бу 2014 йилдаги кўрсаткичга қараганда 2,2 миллион нафарга кўп демакдир.

1 декабрь куни дунё халқлари ОИТСга қарши кураш кунини нишонлайди. Ушбу кунда биз жаҳон бўйлаб бундай қўрқинчли касаллик туфайли вафот этган қарийб 39 миллион кишини ва уларнинг ортида қолган ғамгусор оилаларини ёдга оламиз. Биз ОИВ вируси билан оғриган ўн миллионлаб одамларнинг оғриқларига эътибор қаратамиз. ОИТС шундай бир қотилки, у на жинс, на ирқ, на миллат ва на чегара билади. Илк бор 1981 йили аниқланганидан буён, у дунёдаги ҳар бир мамлакатни чуқур қайғуга ботириб, йўқотишларга олиб келди. Ўзбекистонда бу касаллик ярим миллиондан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди. ЮНЭЙДС ҳисоботига кўра, 2017 йилда Ўзбекистонда тахминан 1900 киши шу касаллик туфайли вафот этган. ОИТС жаҳон миқёсидаги офат экан, унга қарши самарали курашиш учун халқаро ҳамкорлик катта аҳамият касб этади.

2010 йилда Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкамаси қошидаги ОИВ/ОИТСнинг тарқалишига қарши кураш тадбирларни мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг Қарорига мувофиқ СПИДга қарши кураш Республика маркази таркибида илмий бўлим ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №350 рақамли Қарорига мувофиқ ОИВ/ОИТС бўйича илмий тадқиқот ишларини кўриб чиқувчи ва тасдиқловчи илмий- техник Кенгаш ташкил этилди. Тошкент тиббиёт академиясида ҳар йили ОИТС га қарши курашиш куни  кенг миқёсда нишонланади. Мана бу йил ҳам 30 ноябрь куни Академия Спорт мажмуасида шу санага бағишланган тадбирлар уюштирилди. Барча факультет талабалари, мураббий ва ўқитувчилар ўзларининг ушбу мудҳиш касалликка бўлган муносабатларини билдирдилар.Талабалар ўртасида деворий газеталар конкурси, шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар уюштирилди.

Мазкур кун соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш борасидаги энг муҳим кунлардан бирига айланиб, ОИТС ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш, мазкур касалликдан вафот этган инсонларни ёдга олиш ва, қолаверса, ОИТСга қарши кураш йўлидаги ютуқларимиз, жумладан, бу касалликнинг жадаллашишини тўхтатиб туриш ва олдини олиш бўйича хизматлардан фойдаланиш имкони эндиликда янада кўпроқ инсонларда мавжудлигини эслаш учун яхши имкониятдир ҳам.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.