Қайси хонадонда нуроний отахон ёки онахон бўлса бу оилада албатта файзу барака, фаровонлик, аҳиллик ҳукм суради. Кексалар дардига фарзанднинг ширин сўзию, набиралари шўхлигидан ортиқроқ шифо йўқ. Ҳар бир инсон ёши улғайганда фарзандларидан кўпроқ меҳр-мурувват, ширин сўз кутиб яшайди.
Инсон улғайгани сари камолотга етади, ҳаётда тажрибаси ортади. “Қари билганини пари билмас” деган мақолда шу ҳолатга ишора бор. Қарияларнинг узоқ йиллик меҳнат фаолиятидан, уларнинг ҳаётий тажрибаларидан унумли фойдаланишимиз лозим. Шунинг учун “устоз-шогирд” анъаналарини маҳаллаларида унумли йўлга қўйилса, бу биринчидан кексаларни иш билан банд қилиб, умрини узайтиришга имкон яратса, уларнинг касбий маҳоратларидан оқилона фойдаланган ёшлар малакали мутахассис бўлиб етишишига асло шубҳа йўқ.
Кўп йиллар мобайнида Тиббиёт академияси равнақи йўлида хизмат қилган Мастибеков Ниятбек Мастибекович ва уларнинг аёллари Мастибекова Ширин Шукуровнадан 2018 йил 27 декабр куни хабар олиш мақсадида кафедра ходимлари унинг уйига ташриф буюришди, совға-саломлар топширишди. Ниятбек ака ва Ширин опа педагогларга миннатдорчилик сўзларини айтдилар.
Ундан ташқари кафедрага фахрийлардан У.Икрамов, Н.М.Мастибеков, Х.А.Каримов, Б.Б. Муҳаммадаминовни Янги йил арафасида кафедрага таклиф этиб, улар билан суҳбат уюштиришди, уларга совғалар топширишди. Устозлар бу учрашувдан мамнун бўлиб, миннатдорчилик сўзларини айтишди.
Ф О Т О Г А Л Е Р Е Я