2018 йил 30 ноябрда “Информатика ва биофизика” кафедраси педагог-ходимлари ҳамда “Тиббий профилактика” факультети 1-курс талабалари билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академияси 8-ТТЖда 1-декабрь-Халқаро ОИТС га қарши кураш кунига бағишланган “СПИД аср вабоси” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни  “Тиббий-профилактика” факультети декани проф. Ф.И. Саломова очиб берди: “1 декабрь – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан ОИТСга қарши кураш халқаро куни деб эълон қилинган бўлиб, бу йил у 26-марта нишонланмоқда.

Талабалар мавзуга оид маълумотларни бериб, слайд намойиш этишди. Тадбир давомида ОИТС/ОИВ га қарши курашга бағишланган фильм, саҳна кўриниши намойиш этилди.

Бадиий қисмда 4-курс талабаси Жўраев Ш. “Кимлигингни бил”, 5-курс талабаси Сайфуллаев Д. “Ватан” қўшиқларини куйлаб барчани хушнуд этишди.

Тадбир сўнгида “Коммунал гигиена” кафедраси доценти Шерқўзиева Г.Ф. сўзга чиқиб, қуйидаги сўзларни айтди: “Бугун юртимизда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида соғлиқни сақлашнинг миллий модели вужудга келди. Бу ўз навбатида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатининг ошишига ва аҳоли саломатлиги кўрсаткичлари ҳамда турмушининг яхшиланишига имкон бермоқда.

Эътироф этиш керакки, ушбу касалликнинг олдини олиш борасида мамлакатимизда ҳам бир қатор тизимли ишлар олиб борилмоқда. Соҳага оид барча муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш масаласи ҳам босқичма-босқич такомиллаштирилмоқда. ОИВ-инфекцияси энг кўп ўлим билан  якун топадиган касалликлар қаторига киради. Бу касалликни ҳозиргача тўлиқ даволовчи дориси йўқ, вакцинаси ҳам яратилмаган. Аммо даволашдан кўра олдини олмоқ осон.

Ҳа, бу мудҳиш касаллик эшик қоқмай бизнинг юртимиз остонасини ҳам ҳатлаб ўтган. У билан юзлашиш ва ўлимга маҳкум бўлиш ҳар бир кишининг ўзига боғлиқ . Бугунги тадбир кўпчилик талабаларга ҳаётда тўғри йўл танлашга ёрдам берса ажаб эмас”.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.