2018 йил 2 ноябр куни кафедрада навбатдаги ахборот ва маънавият соати ўтказилди. Унда кафедранинг педагог-ҳодимлари «Тиббий биология» йўналиши 102, 103 гуруҳ, «Тиббий профилактика» факультети 102 гуруҳ талабаларига «БУЮК ЮРТНИНГ БАХТИЁР ФАРЗАНДЛАРИ» мавзусида ахборот ва маънавият соати ўтказишди.Маълумки, 10 ноябрь – “Бутунжаҳон ёшлар куни” сифатида нишонланади. Шу муносабат билан сухбат мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, янги ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи каби ташкилотларнинг ўрни ва ёшларимиздан кутилаётган натижалар хусусидаги фикрлар, амаллий ишларнинг мазмун моҳиятини талабаларга очиб беришга қаратилган. 1991 йил 20 ноябрда Биринчи Президент И.А.Каримовнинг бевосита ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги қонуни қабул қилинган. 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори эртамиз эгаларининг жамиятда ўз ўрнини топишида навбатдаги муҳим қадам бўлди. «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган. Сенат томонидан 2016 йил 24 августда маъқулланган.
Истиқлол йилларида ёшларнинг ҳар томонлама етук, баркамол вояга етиши учун мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди. Хусусан, 22 та қонун, Президентимизнинг 26 та Фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 қарори, 30 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Бундан ташқари, йилларга ном беришда ҳам ёшларнинг манфаатлари алоҳида эътиборга олинаётир. Хусусан, 2000 йил “Соғлом авлод йили”, 2001 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил “Баркамол авлод йили”, 2014 йил “Соғлом бола йили”, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилиниб, бу борада давлат дастурлари қабул қилинган. Ўзбекистон халқининг бош мақсадига айланган ҳеч кимдан кам бўлмайдиган баркамол авлодни вояга етказиш орзусини рўёбга чиқариш мақсадида мустақилликнинг илк кунлариданоқ юртимизда таълим тизимини тубдан ислоҳ этишга устувор аҳамият қаратилди.
Маълумотларга қараганда, охирги уч йил мобайнида республикамиз олий таълим муассасалари талабалари халқаро фан олимпиадаларида 110 та медални қўлга киритдилар. Совриндор бўлган ёшларнинг 44 нафари қизлар экани эътиборга моликдир. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида республикамизда Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Ниҳол” мукофоти, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси ҳамда Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий номидаги қатор давлат стипендияларининг таъсис этилиши “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган эзгу ғоянинг ҳаётий рўёбини таъминлади. Бугун бу шиор ёшларимизни мазкур эзгу ташаббуснинг тарафдоригина эмас, балки фаол иштирокчилари бўлишга ундаётир.
Сухбатда Ўзбекистон Республикасидаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий воқеаларга доир маълумотлар ҳам берилди. Жумладан Ўзбекистон Руспубликаси Президентининг қабул қилинган бир қатор қонун ва фармонлари билан талабалрни таништириб борилди. Ундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, истиқболдаги режалар билан танишганлиги ҳусусида алоҳида тўхталиб ўтилди.
ФОТОГАЛЕРЕЯ