Бугун, 2023 йил 11 май куни Тошкент тиббиёт академияси “Биотиббиёт муҳандислиги, информатика ва биофизика” кафедраси Сибирь Давлат тиббиёт университети билан ҳамкорликда ёш олимларнинг Халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказди. Конференция соат 11 да бошланди.
Унда Республикамизнинг барча тиббиёт олийгоҳлари, Тошкент ахборот-технологиялари университети, Тошкент стоматология институти, Самарқанд Давлат тиббиёт университети,Сибирь Давлат тиббиёт университети талба ва докторантлари иштирок этиб, замонавий биофизика ва ахборот технологияларининг ривожланиш истиқболлари ҳақида мунозара олиб бордилар.